Ассалому алайкум! Мени кўп йиллик қазо рўзаларим қазо намозларим бор. Қазоларимни адо қилмоқчиман лекин васвасам туфайли қўрқяпман.лекин васвасадан ҳалиям қутулганим йўқ амми сал босилган. Васваса қилган пайтда ээ ундай эмас аниқ нарса шубҳа бн завол бўлмайди деб аҳамият бермай ибодат қилаверяпман лекин оҳирги пайтларда қилаётганларим қабул бўлаяптимикин. Савоб оламан деб гуноҳ қилиб қоймаяикин деб ҳам қорқаяпман миямга намоз оқимай турсамиккин Қуръон оқимай турсамикан деган бемани ҳаёллар ҳам келаяпти онда сонда. Қайсидир ибодатни қилсам намоз ўқисам ё Қуръон ўқисам мен гўё нажосатли кийим ила ёки нажосат теккан бадан ила ибодат қилмаяпманми деган ўйлар келаяпти ҳаловатим йўқолган. Нажостадан иложи борича сақланяпман лекин барибир сув сачраб кетади ёки шунга ўшаш нарсалар ҳуллас васвасалар. Четдан кўрган одам мени СЭСданми бу дейиши аниқ. Саволим шундай ҳолатларда шунақа нарсаларни васвасага йўйиб қилаверса гуноҳкор бўладими. Шу ҳолатда васваса болепти деб Қуръон ўқийверса қабул бўлмай балки гуноҳ бўладими. Аҳир у билмай қилганку. Васвасага берилмай баттар боламан деб васвасага берилмасликка ҳаракат қилаяпман васваса ёки шубҳа гумон болган пайт истиғфор айтиб ўтказворяпман. 2. Қазо рўзаларини қазо намзоларини вафот топгунча бажараверса ҳам бўладими зарари йўқми чунки аниқ ҳисоблаш мушкул нарса ман масалан билмайман. Намоз ўқиб юрган пайтларим ҳам кўп билмай ўқиган бўлсамда қазога айланганлари бор экан.
– Ва алайкум ассалом! 1). Васвасалардан қутулишнинг энг тўғри йўли ундан буткул юз ўгиришдир. Буни токи тушуниб етгунингизча такрорлашдан чарчамаймиз.
2). Бўлади. Бу равотиб суннатларни тарк қилиш ҳисобига бўлмасин. Зиммангиздаги қазо намозларингизни адо қилиб бўлганингизга гумонингиз ғолиб келган вақтдан бошлаб 3-4 ракатларга зам сура ўқийсиз ва шомнинг қазосини тўрт ракат қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!