Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

оила

00:00 / 08.09.2012 | eski savollar | 2024
Опажон яхшимисиз ? Сиз билан яна богланиб турганимдан хурсандман Алохим килаётган ишларингизда омад шахсий хаётингизга осудалик ва хотиржамлик, падарингиз умрларига барокатлар ато килсин амийн. Опажон бир савол билан мурожат килмокчиман агар ноурин булса узр буни сураб беришимни илтимос килишганди йук диёлмадим. Айтингчи аёл киши уз турмуш уртогининг топган пулини неча фоизи ёки канча кисмига хакли ? Аникрок айтадиган булсам хотин уз эрининг топган пулини уз манфаати учун неча кисмини уз ихтиёри ёки эрининг рухсатисиз ишлата олади Бу нарса аёлнинг ота онасига ёки опа сингиллари , биродарлари , куни-кушнига киладиган совга саломлар учун ишлатиладиган булса??Сабр ва жавобингиз учун ташаккур сог саломат булинг агар сизни ранжитадиган савол берган булсам узр мени кечиринг хурмат билан Иншааллох муслима синглингиз.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳинд бинти Утба: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар унга билдирмай олсамгина бўлур», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у Зот.Икки Шайх ривоят қилишган.Шарҳ: Бу ривоятдан ҳам бола-чақанинг нафақаси уларга етарли миқдорда бўлиши кераклиги чиқмоқда. Агар эр бахиллик қилиб оз берса, хотин ундан беркитиб олса ҳам бўлиши баён қилинмоқда. Фақат ўз ҳаққинигина олиши керак.ХУЛОСА«Нафақа» сўзи «яхшиликка маблағ чиқариш» маъносини англатади. Шариатда эса ўз қарамоғидаги кишини етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Нафақа эру хотинлик ва қариндошлик йўли билан вожиб бўлади.Эрга хотини учун вожиб нафақалар беш қисм-дир: 1. Таом.Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва овқатга қўшиб ейиладиган нарсалар (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) ҳамда овқат пишириш учун кетадиган барча нарсалар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади.2. Кийим.Етарли даражада, бир сидра кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида ҳар олти ойда бир сидра янги кийим олиб берилади, дейилган.3. Маскан.Эр ўз хотинини маскан билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти савиясида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган бўлиши шарт. Унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим.4. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор олиб бериш ҳам унинг нафақасига киради.5. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари.Агар эр моли бўла туриб нафақа бермаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Хотин талаб қилса, бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса, қамалмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat