Ассалому алайкум! Қурбон хайитига 2 кун қолганда бир танишим ўғлига 2 та қўй сўйиб ақиқа қилмоқчи эди 1 тасини қурбонлик қил 1 тасини ақиқа қилсанг хам бўлади дедим яна хам бирон илмли одамдан сўра дедим, қурбонликни вожиб қиладиган шартлар топилади у бола бой. Бошқа одамдан сўрабди у одам ният қилиб олибсан ақиқа қил дебди шу билан у болага ақиқа қилди қурбонлик қилмади шу одамни гапи тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша одам билмаган нарсасига фатво берибди. Қурбонлик зиммасига вожиб бўлган одамга қурбонлик қилиш шарт эди. Ақийқа бу мустаҳаб амал, уни қачон бўлса ҳам қилиши мумкин эди. Энди ўша танишингиз ўртача бир қўйни пулини фақир-мискинларга тарқатиб юборади. Валлоҳу аълам!