Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломлашиш одоблари хусусида

00:00 / 04.05.2011 | eski savollar | 2298
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!Савол: Саломлашиш ислом динидаги гўзал суннатлардан ҳисобланади. Одоб-ахлоққа доир китобларимизда саломлашиш масалалари бўйича боблар ажратилган. Ҳозирда интернет алоқаси кенг ривожланиб кетди. Интернетдан мусулмонлар ҳам унумли фойдаланишмоқда. Турли ҳил форумлар, савол-жавоб сайтлари фаолият юритмоқда. Муҳтарам устоз! Маълумки, бир мусулмон биродарига салом берса, саломни эшитган киши ўша саломни айнан ўзини ёки унданда мукаммалроқ қилиб жавоб қайтариши фарз бўлади. Албатта ҳаётда бир-бири билан юзма-юз учрашган мусулмонлар бунга амал қилиб келишади. Лекин ҳозирда интернетдаги форумларда, савол-жавоб саҳифаларида ҳам бу ҳукм ўз кучини йўқотмайдими? Мисол учун форумда ёҳуд савол бериш чоғида бир мусулмон биродарига «Ассалому алайкум» деб ёзса, ёҳуд олимга саволини «Ассалому алайкум» деб бошлаб туриб, берса нариги томондаги шахсга унинг саломига алик олиши фарз бўладими? Ёки бундай ҳолатда ҳукм бошқачами? Дин йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ бардавом айласин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби масалаларни яхшилаб кўриб чиқиш лозим. Яқинда ушбу сайтда “Уяли алоқа фиқҳи” номли рисола эълон қилинди. Ўшанга ўхшаш рисолаларни бошқа соҳаларда ҳам қилишимиз лозим. Сиз ҳам керакли масалани кўтаргансиз. Бунинг учун ташаккур. Агар эсласангиз, сал аввалроқ одамлар сайтда бир-бирини сўкиш, беобрў қилишни ўзларига эп кўришаётган эди. ҳозир анча яхши бўлиб қолди. Бундан кейин исломий одобларга бу соҳада ҳам амал қилиб боришимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat