Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен учун жуда мухим бўлган савол

20:12 / 05 август | Аббос | 136

Ассалому алайкум ! Хурматли устозлар Аллоһ илмингизни зиёда килсин , биздек илмсиз инсонларга илм улашяпсиз , Аллоҳ ажрини берсин . Мени саволим , кандай килиб инсон узини , қалбини узгартирса булади? Мен жудаяям куп марузалар эшитаман , афсуски улар менга уша ешитаётган вактимни узидагина таъсир қилади . Нима қилсам хам узимни тугирлай олмаябман , хар куни намозларни уз вактида укийман деб , азон айтганини эшита туриб хам ,намоз укишим кераклигини билиб хам , телефоним куйиб намозни уз вактида укишга турмайман , охирги кунларда жуда кечиктириб укияпман . Канчалик гунохкор эканлигимни англайман , лекин узимни тугирламайман . Хар куни узимга , эртадан 2 йиллик казо намозларимни бирма бир укишни бошлайман деб , барбир укимайман . Исталган пайтда жоним узилиши мумкинлигини билиб хам , харакатимни килмайман . Марузаларда куп эшитаман , гунох инсонни калбига , танасигахам таъсир килади деб , менам доимо танамда огирлик хис киламан , хаттоки уйкидан уйгонишимда огир булиб тураман , хеч енгиллик хис килмайман , умуман тайинли ишим хам йук , лекин доим чарчоклик хис киламан . Юрагимдахам доим қандайдир ғам бор , хеч ёришмайди , жуда ғазабим ёмон булганидан , хаттоки узимни ака укаларим хам мендан қочишади. Аллоһдан сурашни урнига бандаларидан умид қилиб қоламан . Менга доим мен Аллоһга дуо қилишга лойиқ эмасдек туйилади , гунохларимни куплигидан Аллоһ дуойимни қабул қилмвйдиганде туйилади , бу фикрларим жуда нотоғри биламан , лекин шу фикрларни узгартира олмаямман . Бир кун ичида 6 , 7 соатлаб вақтим , баъзида эса кунимни ярми телефон билан , ёки уйқу билан утяпти , илм олишни бошласа узоғи билан 1 ойдан кейин ташаб кетаман . Гунохлар бутқоғига ботиб кетяпман. Ёёшлигимдан шундай булганман , бизни уйимизда Аллоһни менга танитадиган , чинакам ибодат қилишни ургатадиган , исломни танитадиган одам бумаган . Оиламдагилар хамма ибодатларни қилишади , аммо тулиғича эмас , хамма ибодатлар номига қилинади , мукаммал даражада эмас . Ёшлигимиздан дунёга берилиб катта булдик , уй ишлари билан , вақтни бекорга сарфлаш билан , ислом хақида бизга хеч ким ургатмади , узлариникига ухшаган чала холда ургатишди , ғийбат қилиш ёмон деб узлари ғийбатга ургатишди . Уйимиздаги энг кичик болахам телевизор , телефон билан овора , уришиб берадиган хеч бир инсон йуқ, чунки катталарни узи шундай , вақтларини бехудага сарфлашади , фарзандларига намуна булиб. Мен Бундай холда яшашни хохламайман , келажакда узимга ухшаган , гунохга ботган, жуфти халолим , фарзандларим булишини хохламайман , чин иймонли мусулмон булишни хохлайман . Нима қилсам шу хамма нарсалардан қутиламан , қалбим хам таскин топади , танам хам кучга киради , иймонимхам мустахкамлашади ? Хаётимни узгартирмасан, хаётим кофирларни хаётидак булиб қоляпти . Жавобингизни интиқлик билан кутаман . Саволни нотўғри берган булсам узр сурайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Солиҳ инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлиш лозим. Аллоҳ таоло “Тавба” сураси 119-оятида марҳамат қилади :

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ۝

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар! 
Қачонгача бирга бўлиш керак – деган саволга, “то уларга ўхшагунингларча” дейилган. Нимага яқин юрсанг юқади – деган гап энг содда ва табиий мисолдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat