Ассалому алайкум! Тахоратдан сўнг жинсий азойимдан намоз пайтида қандайдир суюқлик келади. Буни ўзим хохламайман. 1. Бунда тахоратим кетадими ёки намозни давом этирайми? 2. Бу суюқлик келганини базида сезмай хам қоламан. 3. Ички киймимга тегади, шу кийим билан намоз ўқисам бўладими? Уйда тозасини кияман, кўчада ишда бундай холатда нима қилай шу кийим билан ўқивурайми?
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Бирор суюқлик чиққани аниқ бўлса таҳорат синади.
3). Унинг миқдори кафтнинг ичичалик ҳажмдан оз бўлса намозни ман қилмайди, аммо у билан ўқиш макруҳ. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳожат чиқаргач токи кўнглингиз тўлгунича бироз ҳаракат қилиб, истибро қилиш керак. Валлоҳу аълам!