Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино ва иш

13:21 / 06.08.2022 | Sevara | 2299

Ассалому алайкум! Имловий хато учун кечиринг, узб яхши билмайман. Менга ердам берсангиз илтимос. Мен исломий бўлмаган, диндан йирок, руслашган оилада тугилганман. Турмушга чикмаганман, 3 йил олдин ишга кирганимда, бошлигим билан бир-биримизни ектирдик. Улар диний, яхши, исломий одам эдилар. Менга динни танитдилар. Хижобли киз олишларини айтгандилар, мен туйдан кейин уралмокчилигимни билдиргандим чунки ота-онам карши болишарди. Мени мажбурламасликларини сурагандим, узимга куйиб беришни сурадим. Бир иложини киламиз деп, икки йилча вактимни олдилар, гаплашип юрдик бир йилча. Бу вакт ичида зино килишга хам афсуски улгурдик, лекин катта зиногача бормадик. Товба килиб, йигиштирдик. Орада куп гаплар булди, совчи куйганларида уйдагиларим карши булишди, ора бузилди, куп уршардик. Лекин зинони деп, мен бошка совчиларга рад жавобини беравердим. Улар билан никохланиб, бу зинони ювмокчи эдим. Ишончим комил эди, бирга булишимизга. Намозларимда доим дуо килардим. Лекин Аллохни иродаси билан елимиз айрилди. Улар мени ишонтириб, вадалар бериб, охирида бошка кизга, хижобга кунганига уйландилар. Мени хамма нарсада айблаб, ташлаб кеттилар. Бахоналари такдир, истихора укиб шу киз билан булиб кетипти. 8 ой булди уйланганларига, мен эса халиям узимга келолмаяпман. Мен билан килинган зино хеч нарса эмас экан, улар узларини тийиб турганман, охиргачам бормаганман, бола булмади, виждоним тоза дедилар. Хеч ким санга ишонмайди, исботинг йок дедилар. Охиротда хали Аллохни соясида турамиз дейдилар, узимизни тийганга. Туйларини хам савоб билан бошладилар, етимларни чакириб ош ва никох базмига. Хозир яхши яшаяптилар, бахтлилар, хеч нарса булмагандай. Сенга уйлагганимда емон буларди, ажрашиб кетардик дейдилар. Сани бахтсиз килдим, энди хотинимни бахтли киламан дейдилар. Саволим: 1) Мен кандай бу зинодан кутилсам булади? Аллох кечирадими? Юрагим жуда гаж. 2) зино деб турмушга чикишни хохламаяпман, бу тугрими? Узимни кир хис киляпман. Булажак эримни уйласам виждоним кийналади. 3) иш хонада утмишни гапирамиз, куз зиноси булади яна, хазиллар, уршадиган пайтлар хам булади базан. Уларни кечиролмаетганлигим туфайли куп тарбиясизлик киламан, шахсий туйгуларимни аралаштириб, субординацияни екотаман. Улар ишдан кетмайдилар, мен кетсам тугри буладими? Еки хеч нарса булмагандай, унутиб ишлайверайми? Кулимдан келмаяпти бу, лекин ишдан хам кетолмайман. Улар билан умуман гарлашишни, карашни хохламайман лекин мажбурман бошлик болганларига. Гаплашсак, чна мавзу очилаверади. Аелларини уйласам галати буламан, виждоним кийналади. 4) иймонимни канака мустахкам килсам булади? Намоз укийман 5 махал, арабча урганяпман, уралиш ниятида юрибман. Узимдан куркаман, сохталик эмасми? Амалларим Аллохни дебми еки уларга нимадир исботлашми деп. Базан хафа булиб кетаман хаммасидан, Аллох мени яхши курмайди, жазолайди, шунака диний инсонга мени раво курмади деп уйлайман. Хаелимда гое улар яхши, таквадор, инсофли одам. Мен булсам емон. Лекин диний инсон бунака бировга зиен ва жарохат бермасди, тугрими? Уларни кандай кечирсам булади? Унутишни хохлардим барчасини, Аллохга солдим дейману лекин факат хаелимда хаммаси. Худога илтижо киламан хаетимдан, юрагимдан, хаелимдан олиб ташлашига. Бировни эри, балким отасидир хам. Узимдан узим жирканиб кетаман базан. Кандай бу холатдан чикса булади? Ирода ва кучим суниб боряпти. Сен Аллохга исен килмасдан, такдирга кунгин дейдилар. Уларга осон айтиш, на афсус бор уларда на уят мен билан килган ишларига. Орада каргадим хам уларни, кунглимни огритганларига лекин кейин товба килдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Насуҳ тавба қилсангиз албатта афв қилади.

2). Тавба ва истиғфорни кўпайтиринг. Аллоҳдан хайрилисини сўранг, сиз учун муносиб тарафдан совчи келса розилик беринг.

3). Аёллар хилқатига кўра ўта таъсирчан ва ҳис-туйғуларга берилган бўлишади. Сиз у билан бир корхонада хотиржам ишлай олмасангиз вақтингиз ва соғлиғингизни зоеъ қилмасдан у ишдан бўшанг.

4). Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишларни сўзсиз тарк қилинг. Буюрганларини сўзсиз бажаринг. Ҳавои нафсингизга енгилиб бунга хилоф қилиб қўйманг. Иймонни қувватли қилувчи нарса бу Аллоҳга итоатдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat