Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Парда тикиш

15:21 / 20.08.2022 | Нигора | 738

Ассалому алайкум! Ман 5 йилдан бери парда тикаман. Парда тикишни ўргатишни ният қилиб очган канал ва гуруҳим ҳам бор. Шу гуруҳимга бошқа гуруҳлардан видеолар олиб жойлеман. Айримларида видео тайёрлаган аёл-қизларнинг бошлари, қўллари очиқ бўлади. Интернет тармоғидан ҳам бошқа дин вакилларининг парда ўргатиш соҳасидаги видеоларини ҳам кўчириб олиб гуруҳимга жойлеман. Уларни ҳам авратлари очиқ бўлади. Шундай видеоларни тарқатишликни ҳукми қандай? Ўзим ҳижобдаман алҳамдулиллаҳ. Юзимни кўрсатмасдан парда бичиш-тикишни видео қилиб ўргатсам бўладими? Кейин кўп гуруҳларда фасон кўрсатиш мақсадида қиз-аёллар кўйлакларни кийиб расмга тушиб жойлашади. Уларда ҳам баъзиларининг авратлари очиқ бўлади. Гуруҳларда фақат аёл-қизлар бўлишади деб эътибор берилмайди. Шундай пайтларда нима қилиш керак? Жуда кўпчилик тикувчиларни ўйлантирган масала бўлиб қолди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аврати очиқ ҳолатдаги аёлларнинг суратларини ижтимоий тармоқларга улашиш жоиз эмас. Фақат аёллардан иборат гуруҳлар бўлса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat