Ассалому алайкум! Ғусулдан олдин тахорат қилиб кейин ғусулни қилиб поклангандан кейин тахоратим мукамал холатида бўладими ё тахорат қилишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилиш жараёнида таҳоратни кетказадиган амаллардан бирортаси содир бўлмаса, ғусл ҳам таҳорат ҳам мукаммал бўлади ва ўша ғусл билан намоз ўқиш жоиз бўлади. Агар ғусл қилиш жараёнида таҳорат кетадиган амаллардан бирортаси сотдир бўлса, ғусл мукаммал бўлади, аммо у ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди. Намоз ўқиш учун алоҳида янги таҳорат олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!