Ассалому алайкум! Биз шахарда яшаймиз 21.06.2022 санада Амаким оламдан ўтдилар орадан 20 кун ўтиб қурбон ҳайити байрамига онам билан мен онамнинг оталарини уйига қишлоқга бордик. Қурбон ҳайити ўтгач мен уйга қайтдим. Онам еса қолдилар у йерда қўл бола гилам тўқиш ишларини бир иккита синглиси ва келинлари билан амалга оширдилар. Кейин амакимни бева аёллари ҳамда фарзандлари онамдан сен отамизни ҳали қирқи ҳам ўтмасдан туриб Қурбон ҳайитига қишлоқга кетдинг. Буям йетмагандек сингилларинг билан гилам тўқидинг Марҳум дадамни оёқ ости қилдинг шу гиламни кейин ҳам тўқисанг бўлардику йетмагандай қариндошларинг билан тўқибсан каби гаплар билан биздан аразлаб қариндош уруғчилик алоқаларини узишмоқчи. Саволим шундан иборатки биз амаким вафотидан 20 кун ўтиб қурбон ҳайитига борганимиз ҳамда гилам тўқиб хато иш қилдикми? Агар хато қилмаган бўлсак илтимос қариндошларимиз биздан хафа бўлишмаслиги учун уларга хатоларини тушунтириб жавоб ёзинглар илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Ўша қариндошлар бекорларни айтишибди. Дини билмаслик шундай ахмоқгарчиликларга сабаб бўлади. Шариатимизда уч кундан ортиқ аза тутиш ҳаром ҳисобланади.
عَنْ حُمَيْدِ بْنِ نَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَخْبَرَتْنِي زَيْنَبُ بِنْتُ أَبِي سَلَمَةَ بِهَذِهِ الْأَحَادِيثِ الثَّلَاثَةِ قَالَتْ: دَخَلْتُ عَلَى أُمِّ حَبِيبَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ تُوُفِّيَ أَبُوهَا أَبُو سُفْيَانَ، فَدَعَتْ بِطِيبٍ فِيهِ صُفْرَةٌ خَلُوقٌ أَوْ غَيْرُهُ، فَدَهَنَتْ مِنْهُ جَارِيَةً، ثُمَّ مَسَّتْ بِعَارِضَيْهَا، ثُمَّ قَالَتْ: وَاللهِ مَا لِي بِالطِّيبِ مِنْ حَاجَةٍ، غَيْرَ أَنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عَلَى الْمِنْبَرِ: لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ تُحِدُّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثِ إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
Ҳумайд ибн Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менга Зайнаб бинту Абу Салама ушбу уч ҳадиснинг хабарини берди. У:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдиларига отаси Абу Суфён вафот этган пайтда кирдим. У сариқ рангли аралаш ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб туриб, «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Мотам аёл кишининг эри ўлганда тўрт ой ўн кун, яқин қариндоши ўлганда уч кун пардоз-андоз ва зийнат нарсаларни қилмай туришидан иборатдир. Бундан бошқа ҳеч нарса мотамга кирмайди. Валлоҳу аълам!