Ассалому алайкум! Бир дугонамнинг бувиси аёл киши сочни тарамай жойнамозга чиқиши гуноҳ ҳисобланади деган эканлар. Лекин айнан саҳиҳлигини исботлаб беролмади. Агар шунга ўхшаш ҳадис бўлса, манба билан исботлаб бероласизми?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиётганда аёлнинг юзи ва икки кафтидан бошқа барча ери тўсилган бўлиши шарт. Шу жумладан сочи ҳам. Аммо “сочни тараб намоз ўқиш лозим” деган ҳукм йўқ. Валлоҳу аълам!