Ассалому алайкум! Азиз устозлар, динимиз хамда миллатимиз учун қилаётган ишларингизга Аллоҳим савобларни кўпайтириб берсин. Жума марузаларидан бирида имомни «шомни вақти хуфтонга азон айтгунгача дегани бўлди. Имомни айтгани тўғрими? Тўғри бўлмаса (шомни вақти қизил шафақ ёки оқлик йўқолгунча деб эшитган эдим гапларим нотўғри бўлса узр сўрайман) у масжидга жума намозига жуда кўп одам келади. Имомни гапига ишониб одамлар шомни вақти кўп экан деб хотиржам бўлиб намозини (ўзи билмаган холда) қазо қилиб қўймайдими?(ҳаммаси ҳам эмас албатта).
Ва алайкум ассалом! Ҳозир дунёдаги расадхоналарига ишониб чиқарилган тақвимларда намоз вақтлари тўғри берилган. Хуфтоннинг вақти киргунича шомнинг вақти ҳисобланади. Валлоҳу аълам!