Ассалому алайкум! Тушда ёмонликни кўриш ва хар куни такрорланиш саволимга сизлардан жавоб олдим. Унда сизлар беш вақт намозни ўз вақтида ўқийсизларми дейилган экан. Мен гохида қазо қилиб тураман лекин вақтида ўқишга харакат қиламан. Аёлим эса кўп касал бўлади шунинг учун кўп ўқилмасдан қолиб кетаверди шунинг учун хозирда ўқимайди. Шу бўлаётган ишлар намозимизга боғлиқми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар:
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. حَدَّثَنِي سُلَيْمَانُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ، حَدَّثَنَا الْأَوْزَاعِيُّ قَالَ: حَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ أَبِي كَثِيرٍ قَالَ: حَدَّثَنِي عَبْدُ اللهِ بْنُ أَبِي قَتَادَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنَ اللهِ، وَالْحُلُمُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ، وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْ شَرِّهَا، فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ
Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз ўзи қўрқадиган бир туш кўрса, чап томонига туфласин ва унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин, шунда унга зарар қилмайди», дедилар».
Муслимнинг лафзида: (Абу Қатода): “Батаҳқиқ тоғдан ҳам оғир тушлар кўрар эдим. Ушбу ҳадисни эшитганимдан сўнг уларга парво қилмай қўйдим” деди.
Ҳишом ибн Ҳассон: “Ибн Сийрийн юзлаб тушлар ҳақида сўралар ва уларнинг барчасига “Аллоҳга тақво қил. Уйғоқлигингда солиҳ амал қил. Тушда кўрган нарсанг сенга зарар бермайди”, деб жавоб берар эди”деди. Валлоҳу аълам!