Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх хазратлари. Бир савол бор эди. Сайтдан излаб топа олмадим. Эскирганлиги туфайли таг чарми юпқалашиб, шаръий белгиланган масофани босиб ўтилганда таги йиртилиши ёки тешилиши хавфи бўлган махсига масҳ тортса бўладими? Жавоб учун олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тешилгандан кейин тортиб бўлмайди. Унгача бўлаверади.