Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истинжо ҳақида

14:43 / 26.05.2015 | Yoqub | 11728

Ассалому алайкум! Ҳар бир таҳоратдан олдин истинжо қилиш керакми? Ёки ҳожатга чиқилган бўлса истинжо қилинадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жуда кўп инсонлар таҳорат истинжо билан бошланади деган тушунчада эканлар. Бу қўпол хатодир. Уламоларимиз буни бидъат деганлар. Истинжо қилиш ҳожати тушгандагина бўлиб, у иккига бўлинади. Биринчиси вожиб бўлган, иккинчиси мустаҳаб. Нажосат чиққан жойидан бир дирҳам миқдорича тарқалса, истинжо қилиш вожиб. Бу худди бадани ва кийимига бир дирҳам миқдорича нажосат теккандаги каби. Ундан кичик бўлса мустаҳаб. Шунинг учун бавл қилганда шамоллашдан қўрққан кишилар бавлнинг тарқалиши бир дирҳамдан оз бўлса, кесак билан қуритиб олсалар ҳам бўлади. Бу динимизнинг енгиллигидир. Шунингдек, ел чиқиб таҳорат синганда ҳам таҳоратни истинжо билан бошламай қўлни ювишдан бошлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat