Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишлаб чиқаришда шерикликка

23:33 / 23.08.2022 | Abdumalik | 966

Ассалому алайкум! Айтайлик мени бир дўстим менда бизнес ғоя бор лекин мен бу бизнесни бошлашим учун маблағим йўқ деса, сиз пул тиксангиз бир ускуна олсак у ускунада 17 хил нарса ишлаб чиқарса бўлади деса. Мен пулни тикиб уша аппаратни биргаликда олиб келсак. 17 хил нарсадан бирини ишлаб чиқаришни бошласак. Лекин бу 17тадан атига 1тасини ишлаб чиқарётганиммизда тушаётган даромад мени қониқтирмаса. Қолган 16хил нарсадан бирини ишлаб чиқаришга менда хам шеригимда хам маблағ йўқ бўлса. Мен бир бошқа 3-шахс топсамда у билан шерикликда қолган 16 хил нарсадан бирини ишлаб чиқармоқчи бўлсам. Буни талаби қанақа бўлади? 1-махсулотдан тушган фойдани ғояни киритган шеригим билан 2га бўлсам, 2-махсулотдан тушган фойдани эса 3-шахс билан тен 2га бўлишиб олсам аввалги шеригимга улуш ажратмасак. Тўғри бўладими бу ишда шариатнинг хукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри бўлади. 3-шерикни қўшиш учун ўша дўстингиз билан ҳозирда юргизиб турган шерикчиликни тугатишингиз, сармоянгизни чиқариб олиб, фойдани тақсимлашингиз, шундан сўнг 3-шахсни ҳам қўшиб янги шерикчилик тузишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat