Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бизнесга пул тикиш

07:48 / 02.06.2017 | Imronjon | 4853

Ассалому алайкум! Менинг 700.000 пулим бор танишим пулни кўпайтириш керак, яъний мани пулимни халол йўл билан ишлатади. Картошка ёки олма олиб сотади ёки қўй олиб сотади. Бир йил ўтиб пулимга 300.000 фойда қўшиб беради. Шу иш тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бераётган вақтда “фойда кўрсанг нечадир фоизи меники, зарар кўрсанг зарар меники” деб берган бўлсангиз, қўшиб берганини олишингиз мумкин. Буни шариат тилида музораба дейилади. Аслида шариатимизда маблағи йўқ ишбилармонни молиялаштириш икки тартибда ; уни ишига пул тикиб шерик бўлиши билан, буни ширкат дейилади. Ёки пулни ўзини бериб ишда шерик бўлмай, фойда кўрилса маълум бир фоизи, фойда кўрилмаса ҳеч нарса олмаслигини шарт қилиш билан бўлади. Буни музораба дейилади. Кимгадир қарз бериб, “фойдасидан бериб турарсан” дейиш судхўрлик ҳисобланади. Музораба билан қарз бериб туришнинг фарқи, музорабада кўрилган зарарнинг барчаси пул эгасиники бўлади. Қарзда эса қарздор тўлайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat