Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишимни тахта бозорида дўкони бор эди. Мен у кишига бир вагон тахта олиб бердим. У киши тахтани сотадигон бўлди, ва сотилган тахталарни пулларини менга бериб борадигон ва охирида фойдани хисоблаб бўлишадиган бўлдик. Мен у кишига ишониб бепарво бўлиб қолдим. У киши эса тахтани 60-70 фоизини сотиб, пулини менга айтмасдан бошқа ишга дасмоя қилиб олди. 5-6 ойдирки ана-мана деб хали хануз пулни қилиб беролмаяпти. Сабаби фойдаси яхшироқ лекин насия бўлган ишга уриб қўйган. Энди, менга хам ўша ишидан қилган фойдасидан берадими? Чунки шу вагондан қилинган фойдани бўлишадиган бўлганмиз. Илтимос, шаръий йўл кўрсатинглар.
Ва алайкум ассалом! Аслида кейинги ишдаги у киши тиккан пулнинг ҳаммаси сизники. Фойдаси ҳам сизники. Валлоҳу аълам!