Ассалому алайкум! Эрдан уни тартибга чақириш ниятида аразлаш мумкинми? Масалан эр зино қилганини хотин сезиб қолди. Эри билан бу ҳақда гаплашиб, уни кечирганидан кейин ҳам эр яна ўша ишини кўз зиноси билан давом эттирди, фохишалар билан ёзишди. Хотин эрни қайтариш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди, барибир фойдаси бўлмади. Охирги чора - аразлаш, 1-2 кун гаплашмаслик. Бунга хотиннинг ҳақи борми?
– Ва алайкум ассалом! Хотин қайтарадиган йўлни тўғри эшигидан кириши керак эди. Зинога ўрганган эрни қайтариш йўли уни ҳалолга бўктириш. Чунки ҳалолга бўккан инсон ҳаромга қарамайди. Валлоҳу аълам!