Ассалому алайкум! Домла мен яхши эшитмайман, яхши гапира олмайман ва тушунчам паст. Мени Аллоҳ таоло шундай яратди ва Аллоҳга шукр айтаман. Домла мен қ, г харфларни яхши айта олмайман. Аммо Қурьон суралари ва Намоз ўқиёгганимда ўша харфларни бор суралари яхши айта олмасамда менга гунох ёзиладими? Домла кейин арабча харфларни хам ўрганганман аммо отам қ, г чиқарасан деб мажбурлаяпти. Мен эса чиқаролмайман чунки мени нутқим яхшимас деб тушунтирдим. Аммо отам урушди. Домла менга маслахат беринг менга гунох ёзиладими йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз. Астойдил бўлиб ўрганишда давом этсангиз икки ҳисса ажр оласиз. Валлоҳу аълам!