Ҳозир бизда шом 23:45 да бомдод 02:30 да мен рўза тутсам ишга ярамай қоламан қуватим етмайди шуни уйга борганда тутиб берсам бўладим? Ёки бизга йўл кўрсатинг!
Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳаёт кечириш имкони бор одамга рўзани очиб, пул топиш учун ишлашга рухсат йўқ. Ўзи ва оиласининг ҳаёти қийин аҳволда қолганга истисно тариқасида рўзани тутмай ишлашга рухсат бор. Кейин қазосини тутиб беради.