Ассалому алайкум! Отам онамга хиёнат қилиб юрибди бошқаси билан. Мен энг кичик фарзандман. Ҳали энди 19 га кирдим. Акам ва онамдан буни яшириябман. Отамга бўлган меҳрим йўқолиб кетишидан қўрқаман. Лекин бизга ёмон муносабат қилмайдилар ҳаммамизни жонидан ортиқ кўради. Бу вазиятда нима қилсам тўғри бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Отангизга гапи ўтадиган бирор одамга илтимос қилинг уша аёлни никоҳлаб ол деб насиҳат қилсин, зино катта гуноҳ ҳаётини остин устун қилиб охиратини ҳам куйдиради ва зино қарз бўлиб, яқинларидан қайтади. Валлоҳу аълам!