Ассалому алайкум! Рўза тутган одамми қиган гунохлари кечирилишини биламиз. Намозларини қазо қиган ёки намоз ўқимаган гуноҳлариям тўкиладими? Оғиз ёпиш вақти кирмаган бўлса хам оғиз ёпиб ухласа бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қолдирилган намозларни ҳаммасини қазосини ўқиб, тавба ва истиғфор айтиш керак бўлади. Оғиз ёпиш вақти кирмасдан ёпиб ухлаш жоиз. Фақат саҳарлик вақти тугаганидан кейин нарса еб-ичилмаса бўлди. Валлоҳу аълам!