Ассалому алайкум! Устозлар, яна олдинги саволимга боғлиқ савол бераётганимдан ҳижолатдаман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин яна бир амал жоизми йўқми билиб олмоқчи эдим. Бир неча саволларни рухсатингиз ила берай. 1. Шайхимизнинг(Аллоҳ раҳматига олсин) китобларини ўқиш давомида конспект қилсам бўладими?
2). Агар шу иш жоиз бўлса, конспектни кимдур олиб ўқиши ёки ишлатиши мумкин. Шунда буни бирон кишига илм олиши учун бериб турсам бўладими?