Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машина олди сотдиси

20:49 / 16.09.2022 | JahonGir | 623

Ассалому алайкум! 219525-саволдаги ҳолатдамиз. Машинамни сотмоқчиман. Юрган масофаси орқага қайтарилган экан. Нархига сезиларли таъсир қиладиган даражада қайтарилган. Жавобда "мусулмон молини айбини айтишлиги ёки ҳеч бўлмаганда молни қараб олинг кейинчалик айби чиқса, мен унга кафил бўлмайман дейиши зарурдир" дейилибди. Яъни мен харидорларга қараб текшириб олинг, кейин кафил бўлмайман десам. Улар километри қайтарилганини билишмаса (ҳеч нимасига тегмаймиз) ёки текширмасдан олишса, мен барибир алдаб сотган ҳисобланаманми? Ёки харидор текширишни ҳохламагани учун бу савдо менга ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай савдо дуруст, лекин сотувчи ўзига маълум айбни очиқ айтгани афзал.

البيع بالبراء من العيوب جائز في الحيوان وغيره، ويدخل في البراء ما علمه البائع ومالم يعلمه، وما وقف عليه المشتري ومالم يقف عليه. وهو قول أصحابنا

 Ҳайвон бўлсин ёки бошқа савдо буюми бўлсин айблардан жавобгарликни соқит қилиб сотиш жоиздир. Бунга сотувчи билган айб ҳам, билмаган айб ҳам, харидор хабардор бўлган айб ҳам, хабардор бўлмаган айб ҳам киради. Бу бизнинг асҳобларимизнинг қавлидир. (Фатовои ҳиндия). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat