Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онлайн савдода фоиз?

10:18 / 07.08.2023 | Исмоилов | 327

Ассалому алайкум! Кайсидир онлайн савдо платформасида сотувчи бўлсангиз, сизнинг сотилган нарсаларингиздан олдиндан белгиланиб кўйилган маълум бир микдорда фоиз олиб колинади.(мен назарда тутган платформада 3-15% гача дейилган). Шундай савдо сотик килса шариатимизда жоиз бўладими? Платформа егалари сотувчиларга мижоз топиб берганлиги учун кандайдир фойда килиши жоиз бўладими. Бу худди бозорга ўхшайди дўконни ижараси тўланганидек. Сабаби кайсидир жойда хукумат бозор ташкил килади ва харидорларни шу ерга жалб килади (яни маълум бир локатсиага мижозларни тўплайди). Савдогар эса бундан шунчаки фойдаланмайди бадалини тўлайди. Онлайн платформадаги олиб колинадиган комиссия пули хам шундай нарсага ўхшаб туюлди менга. Динни вазиятга мослаштириш ниятим йўқ. Бундай холатда савдо шариатимизда жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аниқ қайси платформа ҳақида сўраётганингизни ёзинг. Чунки сиз эътибор қилмаётган бошқа жиҳатлар у ердаги савдо ҳукмини ўзгартириб юбориши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat