Ассалому алайкум! Мен савдо-сотиқ ишида кассада ишлайман. Касса топширганимда кам ёки кўп чиқади. Кам чиққанда ўзимдан тўлайман, кўп чиқса менга беришади. Кўп чиқса аниқ кимдир ўзи билмасдан кўп ташлаб кетган бўлади. Саволим шу пул менга ҳалолми? Ёки касса кам чиққанда шу пул билан тўласам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ортиғи сизга ҳалол эмас. Эгасини топиб беришингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!