Ассалому алайкум! Мен бир танишим билан ўртада пул қўшиб шерикчиликда тижорат қилмокчимиз. Шеригим давлат органида ишлайди, пулни қандай ва қаердан топишини аниқ билмайман(балки пора ҳам бўлиши мумкин, балки ҳалол топар). Шунга иккиланиб турибман, маслахат беринг илтимос. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Гумон билан бир инсон ҳақида хулоса қилмаслик керак. Сиз унинг пулини ярмидан кўпроқ қисмини ҳаромдан эканлигини аниқ билсангиз у билан шерикчилик қилманг. Валлоҳу аълам!