Ассалому алайкум! Агарда ушр берилмаса гуноҳкор бўлади шундайми (нисобига етса) савол агар биз меҳмонга борсагу уларнинг меҳнатидан бўлган мевани бизга беришсаю аммо ушр берилмаган бўлса уни қандай қиламиз?
– Ва алайкум ассалом! Тановул қилиш жоиз. Чунки инсонлар ҳосилни териб олишлари биланоқ унинг миқдорини аниқлаб оладилар. Шу пайтда унинг ушри маълум бўлиб, зиммага вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!