Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишламаётган ишхона ва ускуналари нисобми

22:29 / 18.07.2022 | Davronbek | 856

Ассалому алайкум! Отамиз акалари билан шериклик асосида музқаймоқ ишлаб чиқаришар эди, Отам 2020-йил омонатни топширдилар, деярли 2 йилдан бери айрим сабабларга кўра (мен бошқа ишдаман, акам ўқишда, Отамни акалари ёлғиз ишлашни ҳоҳламадилар, қолаверса карантин сабаб даромад пасайиши. Ускуналар эскиганлиги сабаб йирик рақобатчилардан ортда қолиш, ишчи ҳодим топиш муаммоси ва ҳкз) ишланмади, ҳозирча юргизиш ният йўқ. Отамдан қолган шериклик ишхона ва ускуналар. 1) Закот нисобига қўшиладими? 2) Ёки фақат фитр садақа ва қурбонлик нисобига қўшиладими? 3) Отамдан кейин онам, акам, мен ва 2009-йил туғилган кичик укам қолганмиз(отамни ота-оналари отамдан олдин вафот қилишган) бу нарсалар кимни нисобига қўшилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вафот этган отангизнинг барча мол-мулки шариат қоидаларига кўра меросхўрлар ўртасида тақсимланиши шарт. Дарҳол мерос илмини пухта биладиган аҳли илмга мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat