Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзи билмасдан диндан чиқиш

23:08 / 20.09.2022 | . | 813

Ассалому алайкум! 1. Ўзи билмасдан диндан чиқиб қолиш мумкинми? 2. Биз қурилишда ишлаймиз, бир ишни қилаётган эдик шеригим бесабрлик қилиб "тезроқ бўл" деди мен эса сабр қилиб туринг маъмосида "ас-собр" дедим. Шеригим сўради "нима дегани бу", "ас-собр" Аллоҳнинг исмларидан бири эканлигини билмасдан фақат сабр қилиш маъноси деб ўйлаб қўрслик билан "қисиб тур дегани" дедим. Орадан икки кун ўтиб шу воқеа эсимга тушиб кетди "ас-собр" Аллоҳнинг исмларидан эмасми деб қўрқиб кетдим, қидириб кўрсам шунақа экан. Шунда диндан чиқиб қолмадиммикин? Минг ҳижолат билан бу саволни сўраяпман, қийналиб қолдим, фақат шу фикр бошимда айланаяпти "диндан чиқиб қолдимми". Энди нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз диндан чиқмагансиз. Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бу “ас-Собур”дир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat