Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топиб олинган Қуръон

06:18 / 18.08.2016 | Абдуллох ака | 2714

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бошимдан ўтган бир воқеани айтиб берай. Чамаси 2002-йил эди. Мен оилам билан Қозоғистонни Сапарбазар деган, Жиззах билан чегарадош жойига пахта териб пул ишлагани борганман. Тошкент Жиззах йўли ёнида пахта терардик, бир кун тушликдан кейин пахта териб туриб йўлга қараб тургандим, 500 метрлар чамаси нарида бир машина тўхтаб, ичидан бир киши аёлми эркакми билмадим  пастга тушди. Бир вақт ўтиб яна қайтиб чиқиб машинага ўтириб кетишди. Оддий ҳолат ҳожат ушатишди деб ўйладим. Аммо ич ичимдан бир овоз шу жойга боришга мажбур қилди ва қандай қилиб ҳамма нарсани ташлаб ўша жойга борганимни билмай қолдим. Машина тўхтаган жойни топдим, пастга чакалакзор ичига тушдим, қарасам қизил аёллар чарм сумкаси. Олиб ичини очиб қарасам битта Қуръони карим ва уч тўрттача кичик диний китоблар турарди. Аввалига қўрқдим, лекин китобларни ташлаб кетгим келмади. Уйга олиб кетдим. У пайтда 18 ёш бола эдим, кейинчалик Аллоҳ мени ҳидоят қилди ва мен Аллоҳнинг китобида “Биз Қуръонни Ўзимиз химоя қиламиз” мазмунидаги оятни ўқидим ва иймоним яна зиёда бўлди. Энди шу китобларнинг ҳукми қандай бўлади? Мен уларни нима қилай? Албатта бу сайтга кўп биродарларимиз киради, мободо китобнинг эгаси чиқса қайтариб бераман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар эгаси “китоблар керак эмас” деган ният билан ташлаб кетишган бўлса, ўқиб фойдаланишингиз мумкин. Кейинчалик олиб кетиш аломати бўлса, эгаси топулгунича сақлаб турасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat