Ассаламу алайкум! Ҳозир оз бўлсада юртимизда воқе бўлиб турган кўпчилигимизни ўйлантириб турган баъзи бир муҳим ўта жиддий саволларимиз бор эди. Бир танишимизни яқин эркак қариндоши бор эди у ҳозир ҳам бор. Ўша танишимизни эркак қариндоши узоқ вақт уйланмай юрган паспортида ҳам эркак деб ёзилган яқин танишларининг айтишича бироз қилиқлари аёлларникига ўхшаш бўлган дейишади. Ёши тахминан камида 40 лар атрофида бўлмаса ундан ҳам котта бўлиши мумкин. Хуллас шу эркак ўзини эркаклик жинсини сунний равишда аёлникига айлантирган бу иш шаран ҳаром, гуноҳи кабира эканлигини кўпчилигимиз жуда яхши биламиз. Уни эркакликдан аёлга айлантирилиши Ўзбекистонда эмас қўшни чет элда бўлган. Ва уни эркакликдан аёлга сунний равишда айлантирилишида 1 та бенамоз таниши ва 1 та намозхон ибодатли қариндоши моддий бўлмаса ҳам бошқа тарафлама ёрдам беришган. Яъни ўша ҳаром ишга ўша жинсини ўзгартирган инсондан ташқари яна 2 киши моддий бўлмаса ҳам бошқа тарафлама озми кўпми ёрдам беришган. Шундан сўнг ўша жинсини ўзгартирган қариндошига ёрдам берган намозхон танишимиздан кўпчилик ўртоқлари, танишлари воз кечишди ҳатто баъзилари салом ҳам беришмайди. Ўша ҳаром ишга ёрдам берганларни ҳар бири шу ишда теппа тенг гуноҳкор бўладиларми? Шу инсон қандай тавба қилади? У билан кўришганда саломлашсак гуноҳкор бўлиб қолмаймизми ёки саломлашмаслигимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Унинг устидан бир нима деб ҳукм чиқариш тўғри бўлмайди. ўзи билан гаплашиб аниқлатиб олиш керак. Чунки хунусалар ҳам бир неча турлига бўлинади. Валлоҳу аълам!