Ассалому алайкум! Охирги жума намозида имомнинг ўзи маруза қилди ўзи хутбани ўқиди лекин фарзга келганда бошқа қори(имомнинг ўғли, имом эмас) ўқиди. Шундан кейин жумани фақат "расмий" имом ўқиши керак деган гап эшиттим. 1) Шунда бизнинг ўқиган жума намозимиз адо этилмаган бўладими? 2) Агар имомнинг "ҳужжати" бўлмаса лекин кўп йиллардан бери имомлик қилиб келаётган бўлса ҳозиргача ўқилган жума намозлар адо этилган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Адо этилган. Раҳбар томонидан тайинланган имом жумада ўзининг ўрнига ўринбосар қўйишга ҳақлидир. Фиқҳ китобларида ушбу масала баён қилиб қўйилган.
2). “Ҳужжат бўлиши” шарт қилинмаган. Ибодатни суннатга мувофиқ равишда тўлиқ адо этишга илми бўлса ва унинг имомлик қилишига рухсат берилган бўлса намоз дуруст. Валлоҳу аълам!