Ассалому алайкум! Бизда Қашқадарёнинг Бешкент шаҳрида ота бободан қолиб кетган кўпгина удумлар мавжуд, агар бу бидъат амал ҳисобланмаса агар. Ҳомиладор аёлларни масалан ҳомила 5-7 ёки 9 ойлигида ўтказиладиган мома оши деган удумлари бор экан. Бу удумни ёши катта аёл ёки ҳожибувиларимиз ўтказади. Унда ҳомилар аёлни товуқнинг тожидан қон чиқазиб қулоқ, танглай қисмига, бўйин ва қорин қисмига қон суртилар экан. Пахта ёқиш 9 ойга атаб вақтида туғилсин деб 9 қарич пахтани чигитдан тозалаб ёқилар экан. Ун ва яна бошқа нарсаларни тайёрлаб ушбу удумни ўтказишади. Айтингчи бу бидъат амал ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган удумларни ҳаммаси шариатимизга зид ва тарк қилиш шарт бўлган амаллар. Одам ҳақиқий динни ўқиб ўрганмаса ва унга амал қилмаса шу каби ишларга ўралашиб юраверади. Валлоҳу аълам!