Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза

19:37 / 04.10.2022 | Bunyod | 830

Ассалому алайкум! 1. Жаноза бўлганда додлаб,гапириб-гапириб йиғлашади ва шундай қил дейдилар. Жаноза бўлаётган бўлса ҳам хотинларни дарди шу додлаб йиғламаётганга додлаб йиғла дейиш қўлида рўмолчаси бўлмаса рўмолчани қўлингга ол шунақа гаплар айтишади. Бир домлани гапларини эшитгандим. Майит қиёматгача эшитиб туради додлаб йиғлама майит қийналади деган манода. Ишонаман келган одамларни ҳаммасини ҳам кўзидан ёш чиқмайди шунчаки бақириб овоз чиқарадилар. Инсон тез-тез қайта-қайта йиғлаб туролмаса керак. Жанозага бораётган одам қандай овоз чиқариб, қандай йиғласам экан деган ўй-ҳаёл билан келадилар манимча. 2. Жанозада жазирама иссиқда тўн кийиш мажбурийми. Киймаганингга қўйишмайди бу одамлар. Бизлар тарафда бази одамларни дарди ташқаридан қараганда қандай кўринади шуни чиройли қилишга ҳаракат қилишади. Амалда қанчаси жанозани фарзлари нима, жаноза намози қандай ўқилишини ҳам билишмайди жудааа кўпчилик. Шу ишлар ҳақида малумот берсангизлар илтимос


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда вафот этганга ҳаддан ошиб, уввос солиб ва айтиб йиғлаш жоиз эмас.

عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَمَنْ نِيحَ عَلَيْهِ يُعَذَّبُ بِمَا نِيحَ عَلَيْهِرَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳаққига йиғланган киши ҳаққига йиғланган нарса билан азобланади», дедилар».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳадиснинг зоҳиридан кўриниб турибдики, ўлган одамнинг орқасидан айтиб йиғлаш ўликка фойда бермас, аксинча, унинг азобланишига сабаб бўлар экан.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَلَمَّا أُصِيبَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ جَعَلَ صُهَيْبٌ يَقُولُوَا أَخَاهُ، فَقَالَ عُمَرُأَمَا عَلِمْتَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَإِنَّ الْمَيِّتَ لَيُعَذَّبُ بِبُكَاءِ الْحَيِّوَفِي رِوَايَةٍإِنَّ الْمَيِّتَ يُعَذَّبُ بِبَعْضِ بُكَاءِ أَهْلِهِ عَلَيْهِرَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу мусибатга учраганида Суҳайб:
«Вой биродарим!» деб йиғлай бошлади. Шунда Умар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, маййит тирикнинг йиғиси ила азобланади», деганларини билмайсанми?» деди».
Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, маййит унга ўз аҳлининг баъзи йиғиси ила азобланади», деганлар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳазрати Умарни Абдурраҳмон ибн Мулжам пичоқлаб ташлаганида, ўлим олдида ётганларида бўлиб ўтган бу ҳодисадан ҳам ўликнинг ўз аҳлининг баъзи йиғиси туфайли азобланиши тушунилади. Лекин кейинги ривоятда бу тушунчага қарши фикр олға сурилади.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَمَا مِنْ مَيِّتٍ يَمُوتُ فَيَقُومُ بَاكِيهِ فَيَقُولُوَا جَبَلَاهْ، وَا سَنَدَاهْ أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ إِلَّا وُكِّلَ بِهِ مَلَكَانِ يَلْهَزَانِهِ أَهَكَذَا كُنْتَرَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир маййит ўлганидан кейин унинг йиғловчиси туриб, «Вой тоғим, вой суянчиғим», деса ёки шунга ўхшашларни айтса, албатта, унга икки фаришта вакил қилиниб, қулоғининг тагига уриб, «Шундай бўлган эдингми?!» дейдилар», дедилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Агар маййит ўзи васият қилган бўлса, шундай бўлади», дейдилар баъзи уламолар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat