Ассалому алайкум! Мен бир кичиқроқ магазинда ишлайман. Яқинда бир йигит келиб музқаймоқ сотиб олди. Эртаси куни ўша йигит мени ёнимга келиб “кеча сизлардан олган музқаймоқни яроқлилик муддати ўтиб бироз айнибди, бундай сотманг” деди. Мен унга “хўжайнимиз бизга олиб келиб беради, мен фақат уларни сотаман” деб тушунтирдим. Лекин у айтдики “сиз хам гунохкор бўласиз бошқаларга сотсангиз” деди. Мен у йигитни ўша пулини ўзимни шахсий пулимдан қайтариб бердим.
– Ва алайкум ассалом! Яроқсизлигини билиб туриб сотсангиз гуноҳига шерик бўласиз. Валлоҳу аълам!