Ассалому алайкум! 1). Менинг онам ўқитувчи. Ойим 2 йилдан атестатсиядан ўта олмайдилар. Пул (пора) берган шериклари эса бир мартадаёқ ўтиб кетишган. Ойим 2 йилдан бера ўта олмадилар ва бу йили 4 $ пора бердилар. Хамма шериклари беришди. Ва шу пул билан ўтиб кетди. Ва аттестатсиядан ўтгани учун ойимнинг ойлик пулига 300 минг қўшилади. Бу пулни фарзандларига едирса харом бўладими? Агар харом бўлса нима қилиши керак? 2). Дадам нос чекадилар. Намоз ўқимайдилар. Ойим гапирса баъзида жахли чиқади, баъзида энди ўқийман дейди. Мен эса дадамга гапиришга ботина олмайман. Нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ойингиз ўша аттестациядан ўтишга салоҳиятли бўлса, лекин текширувчи пора талаб қилиб ўтказмай юрган бўлса олган пораси унга ҳаром, ойингизнинг ойлик устамаси эса ҳаром эмас. Аммо онангиз аслида аттестациядан ўтишга лойиқ бўлмаса пора бергани учун гуноҳкор, ойлик устамаси ҳам ҳалол эмас.
2). Намоз диннинг устуни. Охиратда энг биринчи бўлиб сўраладиган амал. Намозлари тўкис бўлса қолган ҳисоб-китоблари енгил бўлади. Агар намозларида нуқсон бўлса ёки умуман ўқимаган бўлса қолган ҳисоблари ҳам оғир бўлади. Сиз отангизга тўғридан-тўғри насиҳат қилишингиз беодоблик бўлса ҳам, отангизга ёши тенг ёки ёши улуғ қариндошларингиз орқали намозга чақирсангиз бўлади. Сиз туфайли ибодатларда қоим бўлсалар улуғ ажрга эришасиз. Валлоҳу аълам!