Ассалому алайкум! Дин учун қилаётган ишларингизга Аллоҳ Таоло кўплаб ажр-у савоблар битсин. Илмсизлик туфайли вақтларингизни олаётганлигимиз учун олдиндан узр. Сизларга саволларимни йўлласам. 1. Айтайлик бир киши бир корхонанинг ҳисоб-китоб ишларини юритади ва у ерни бошқаради. Лекин шу киши ойлигидан ташқари ўша корхонанинг пулларидан кейин жойига қўйиш мақсадида олиб ишлатади. Уйига, рўзғорига ишлатади. У пулларга ейдиган, ичадиган нарсалар сотиб олади. Шу пулларни лекин жойига қўя олмаяпти. Лекин мақсади ишлатиб қўйилган пулни жойига қўйиб, эгаларига айтиб розилигини олиш. Энди ўша сотиб олинган нарсалари ҳаром ҳисобланадими? 2. Сотиб олинган нарсалари ҳаром ҳисобланса уларни оила аъзолари билан билмасдан "Бисмиллаҳ" деб тановвул қилган. Энди у кишиларнинг Иймонига путур етган ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Токи ўша сўроқсиз олинган пулларни ўз эгаларига тўлаб бермагунига қадар унга олинган нарсалардан фойдаланиши ҳалол эмас. Тўлаб бергачгина ҳалол бўлади.
2). Йўқ. Валлоҳу аълам!