Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернетдаги инвистиция компаниялар

16:30 / 02.07.2021 | Жахонгир | 1107

Ассалому алайкум! Бугунги кунда интернетда, пул топиш йўллари кўпайиб кетти. Компаниялар акциялари, пул переводлар ва шунга ўхшаган яна бир қанча йўллари бор. Компаниялар сиз инвистиция қилган пулингизни айлантиради ва сизга хар тушган дароматдан 50-60-70% гача улуш беради. Шу нарса ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нималигини аниқ билиш керак. Шариатга мувофиқ ишга тикиб айлантирадиган бўлса, бу жараённни назорат қилиш имкони бўлса, ҳалол бўлади. Лекин бу жараён бугунги кунда жуда мураккаб бўлиб, қилинган ҳар бир амалиёт ва тузилган шартномаларнинг ҳар бир пункти шариатга мувофиқлигини таъминлаш керак бўлади. Бунда эса буни амалга оширадиган уламо ва мутахассислардан ташкил топган назорат гуруҳи бўлиши керак. Бу ҳолат бугунги интернет лойиҳаларга бўлиши жуда қийин иш бўлса керак деб ўйлаймиз. Бу каби лойиҳалар камида шубҳали ҳисобланади ва мусулмон киши шубҳадан йироқ бўлиш талаб қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat