Ассалому алайкум! Мени акам чет элдалар у ерда сал пулга қийналиб қолдилар бир дўстимдан қарзим бор эди нима қилишни билмаябман акамларга берайми ёки дўстимга қарзимни узайми?
– Ва алайкум ассалом! Иккисини ҳам қилишингиз энг афзалидир. Агар фақат бирига имконингиз етса, у ҳолда қарзни узган афзалроқдир. Бордию қарз эгаси уни кечиктиришингизга рози бўлса ва акангиз ёрдамга жуда муҳтож бўлса, акангизга беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!