Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Усулларидан фойдалансак жоизми?

20:36 / 28.03.2022 | Diyorbek | 832

Ассалому алайкум! 1. Тижорат олиб бораётган киши савдо яхши бўлиши учун компаниясига бошқа компаниядаги сотув усулини олиб кирса бўладими, яъни рақобатчиларни кузатган ҳолда улардан ғояларни қарзга олса бўладими? Бир тижоратга оид китобда бизнес учун керакли ғоялар берилган, ўйлайманки улардан қарз олиш жоиз, чунки ёзувчи фойдаланишга ўзи руҳсат бергани учун ўша китобни ёзган. Лекин рақобатчи қўллаётган усулдан фойдаланиш-чи, бунда жоизми? Масалан, бир компания сотувларни ошириш учун ресторанига келган харидорга кейинги сафар келганда 10% чегирма бўладиган ваучер тақдим қилди. Бу усулдан бошқа бир рақобатчи фойдаланиши жоизми? 2. Ва бу ҳолат умумий бўлиши ҳам мумкин. Яъни сотув стратегиясининг шаблон варианти умумий бўлиши. Айтайлик, худди костум-шим, кепкалар ва бошқаларга ўхшаб. Яъни бу ғоя фақатгина битта компанияга тегишли эмас, умумий компанияларга тегишли бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда-чи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша услубларни қонуний равишда ўзлариники қилиб олмаган бўлсалар, улардан фойдаланишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat