Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздор инсон тижорати

21:04 / 12.01.2023 | Xusan | 694

Ассалому алайкум! Мен бозорда дўконда савдо қиламан. Ёнимдаги дўконнинг эгасини мендан қарзи бор, бир хил турдаги моллар билан савдо қиламиз, қарзни сўрасам савдо қилай, фойда қилай бераман дейди. Унинг тижорати тўғрими, у кишига савдо қилиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарздор қарзини талаб қилаётган бўлса уни қайтаришга маблағи бўлган заҳоти дарҳол узишга шошилиши керак. Акс ҳолда узрсиз чўзгани учун гуноҳкор бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар». 
Бешовлари ривоят қилишган.
Моддий имкони бор одам ўз зиммасидаги молиявий бурчни адо этмай юриши золимликдир. У бу билан ҳақдорларга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Ҳақдорлар ундан ўз вақтида ҳақларини ололмай, зулмга учрайдилар. Ўзи эса бу иши билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.
Имом Шофеъийнинг ҳукмлари бўйича, агар бой кишидан мазкур иш иккинчи марта такрор бўлса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Яъни жамиятдаги ишончсиз кишилар қаторига қўшилиб қолади.
Ушбу тушунча унутилгани сабабли жамиятларимизда бойлар, имкони бор одамлар бировнинг ҳақини бермай юриши кенг тарқалган. Агар бирор марта «Фалончи ўз зиммасидаги ҳақни вақтида адо этмагани учун уни ишончсиз киши деб эълон қилинсин», деган ҳукм чиққанида эди, дарҳол ҳамма ўзини ўнглаб олган бўлар эди. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирда ушбу шаръий ҳукмга амал қилиш кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган. Қарзини узиш имкони бўла туриб, топган пулини турли ҳойи-ҳавасларга ишлатиб юрганлар оз эмас.

وَلِلْبُخَارِيِّ وَأَحْمَدَ وَالنَّسَائِيِّ: لَيُّ الْوَاجِدِ يُحِلُّ عِرْضَهُ وَعُقُوبَتَهُ

Бухорий, Аҳмад ва Насоий қилган ривоятда:
«Топганнинг бўйин товлаши унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини ҳалол қилади», дейилган.
Аслида шариат бўйича бировнинг обрўсини тўкиш, азоблаш ҳаром. Аммо бировдан олган қарзини имкони бўлатуриб, бермай юрган одамнинг обрўсини тўкиш ҳам, азоблаш ҳам ҳалол бўлиб қолар экан.
Шунинг учун ҳукумат унинг гувоҳлигини қабул қилмаслик ҳақида қарор чиқаради. Мусулмончиликда бу иш энг катта обрўсизлик бўлиб, ундай одамни қамашга ҳам буюрилади. Бу ҳол ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам эслатма, танбеҳ бўлади.(“Қарз” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat