Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари.Ман энди исломий-иқтисодий билимларни о'рганишни бошлагандим, бу борада ҳали билимим жуда саёз, шунинг учун агар аввал суралган, жавоби ҳаммага ма'лум бо'лган саволни қайта сураётган бо'лсам олдиндан узр сурайман. Утган сафар даллоллар ҳақида сурагандим, зарурат юзасидан саволим яна шу ҳусусида. Мани о'йлантирган нарса шуки ман Иқтисодиёт ва Статистика фанлари профессори, Ҳюстондаги Риъэ Университйнинг Исломий Иқтисодиёт, Молия ва Менежмент бо'лими раҳбари Маҳмуд Амин Эл-Гамалнинг "А Басиъ Гуиде то Ъонтемпорарй Исламиъ Банкинг анд Финанъэ" ("Ҳозирги замон исломий банкчилиги ва молияси туг'рисида қисқа қулланма") 2000 йил, июн Риъэ универститетида чоп этилган китобида мурабаҳа савдоси ҳақида уқиб қолгандим.(10-бет) Шу ерда ёзилишича, мурабаҳа савдоси қилаётганда ҳаридорга ма'лум нарсани келишув асосида, фойда ко'риш мақсадида сотувчидан олиб бераётган воситачи( Исломий Банк , Исломий Молиявий Институт, умуман ҳар қандай воситачи) [у]аввал уша нарсани узи сотиб олиб, унга эгалик ҳуқуқини киритгандан со'нг [/у] ҳақиқий ҳаридорга сотиши керак, дейилган экан.Даллоларниг бир тури булган Брокерлар о'зи номидан иш қимеди, ҳаридорни топади, сотувчини топади ва уртада ундан олиб бунга бергани учун фойда қилади, о'зи сотиб олмеди, пул тикмеди, риск қимеди, уртадаги нарсага умуман эгалик ҳуқуқини қулга киритмеди.Дилерлар, ҳаридорни топгач узи сотувчидан о'з пулига сотиб олиб кейин ҳаридорга сотади.Демак бундан брокерлик фаолияти ша'риятга туг'ри келмайди, дилерлар фаолияти жоиз деган ҳулоса қиламизми? Сиздан сураётганим сабаби, ҳали аниқ шундай фикрни узини уқимадим, я'ни брокерлик ҳаром, дилерллик ҳалол деган. Воситачи уртада савдо жараёнида воситачилик қилаётганда аввал узи сотиб олиб, эгалик ҳуқуқини киритгандан кейин сотиши кераклиги қандай манба'га асосланади. Жавоб учун аввалдан раҳмат, ажратган вақтиз ва э'тибориз учун Аллоҳ субҳана wа Таоло улкан ажр берсин.
– Ва алайкум ассалом! Агар воситачи ўзи савдо молига устама нарх қўядиган бўлса, уни аввал ўзи сотиб олиб кейин қайтадан сотиши керак. Аммо даллол сотувчи билан олувчи орасида бир-бирларини топиш ва савдони пишитиш хизматларини қилса, ўша хизмати учун ҳақ олиши жоиз.