Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх хазратларига саволлар.

00:00 / 20.06.2010 | eski savollar | 2139
Бисмиллахир рохманир рохим. Ассаламу алайкум хурматлик Шайх хазратлари.1)Мани бир онахонимни сизга саволлари бор экан, уларнинг оналарининг халасининг асранди боласига 1993йилнинг ёзида касалман даволанишга пулим йўқ деб келганда онахон унга қархга пул берган эканлар, қарз олган киши 5 ойда беришни вада берган экан, ўша пайтдаги пул 4800 купон пули бўлган, ўша пайтда шу пулга битта сигир ва битта қўчқор келган экан, қарздор мана хозиргача пулни бермайди вахоланки қарз берган онахон ўзлари мухтожлар боқувчилари йўқ, қарамоғларида ногирон қизлари бор яна етим набиралари бор. Қарздор одам хозирги кунда узига тўқ бўлишига қарамай қарзини бермаяпди. Онахон хозирги кунда ундан битта сигир ва битта қўчқорнинг пулини сўраяптилар сабаби у қарздор одамнинг хотини фолбин экан ўзи ичаркан, намоз ўқимас экан. Онахон пулларини сўраб кўп маротаба олдига борсалар ман пулингизни берганман деб ёлғон гапирипди. Айтингчи Хазрат онахонни хозирги ишларига шариатни хукми қандай. Қарз олаётган инсон 1993йилда қарз олаётганида 5ой ичида қилиб бераман деганига ишониб берганлару энди алданиб қолдилар шунга онахон манга энди битта сигир ва битта қўчқорни пулини берасан деяптилар шунга сиздан сўраб бершимни сўрадилар, агар шариат нима деса шуни қилмоқчилар. 2)Онахониммиз асли хоразимликлар ёшлари 64да уларнинг хозирда қарамоқларида балоғатга етган қиз набиралари бор, онахониммизни махрам еркак қариндошлари йўқ шунга Хоразимга қиз набиралари билан махрамлари йўқлиги учун боришга қийналияптилар, онахониммиз ўзлари бирга қиз набиралари билан хоразимга борсалар шариатда гунох бўлмайдими. Саволда бирор хатолик ёки қополлик ўтган бўлса олдиндан узур сўраймиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Онахон мазкур қарзни сўрашга ҳақлилар. Бошқа одам мутлақо йўқ бўлса, кузатиб ва кутиб олишга одам бўлса, борсалар бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat