Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусибатлик

10:13 / 04.12.2016 | Bekzod | 2691

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, билимларингизни Аллоҳ бунданда зиёда қилсин. Яқинда (4 ой бўлади) дадам қазо қилгандилар. Бизда ўлган хонадонларда кўйлак кийиб, аза рўмол ўрашади. Мен дадам ўлганларида аза оқ рўмол  ўраб, кўйлак кийгани уйдагиларни қўймадим ва бидъатлигини айтдим. Шундай бўлса ҳам мендан яширинча аям ўша ишларни қилибдилар. 4-декабрдан қанақадир янги ой кирармиш(ойни оти Мовлид ойи, тўрт иноға) деб эшитишибди. Энди шунга одам йиғиб, ташвиш қилиб, рўмолни ечиш учун ҳар хил бўлмаган ишларни қилишмоқчи. Бу нарса аёллардан чиқади. 1-саволим: Эр ўлганда хотини 4  ой 10 кун рўмол ўраши шартлиги китобга ёзилганимиш. Шу тўғрими?

2). 4-декабрдан қанақа ой киради ва шу ойда савоб умидида ўлганларга бирон нима қилиниш керакмиш. Шу гап тўғрими?

3). Мовлуд ойи(Ойни номида хатолик бўлса узр)  савоб бўлиши учун Қуръон ўқитиладими? Бизда Қуръон бахона ғийбат ҳар хил бидъатлар бўлади.

4). Мен шу нарсаларга иқтисодий ёрдам берсам гуноҳкор бўламанми? Жавобларингиз учун каттакон раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Эри ўлган аёл идда ўтириши вожиб.

http://old.islom.uz/content/view/1045/137/

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=14164.0

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=23416.0

2). Робиъул аввал ойи кириб, унда ўликларга қилинадиган ҳеч қандай маросим йўқ.

3). Ўликларни эслайдиган бирор кун ёки вақт тайин қилинмаган. Уларни доим эслаб, истиғфор ва тиловатлар қилиб туриш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat