Ассалому алайкум! Бизни никохимиз ўқилганда домила хўжайнимга айтган келинни махрига боғингиздан битта мевали дарахт берасиз хар йилги хосилини ўзи сотиб нима керак бўлса узи учун ишлатсин деганлар. Битта бодомни меники деб белгилашиб қўйган лекин мен бирор марта уни ўзим учун ишлатмадим. Шунинг учун мен махрга бошқа нарса талаб қилсам бўладими? Тўйдан кейин эшитсам келинлар ўзи танларканку нима сўрайсиз деб домила сўраркан бизада унақа бўмаган. Шунга нима маслахат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Ўша белгиланган нарсанинг қиймати нисобнинг қирқдан бирига тенг ёки зиёда бўлса у маҳрга яроқлидир. Ортиқча нарса талаб қила олмайсиз. Аммо ундан оз бўлса у билан нисобнинг қирқдан бирига етадиган нарса сўрашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!