Ассалому алайкум! Укамнинг аёли икки қат пайтида токсик ўзгаришлар оқибатида эрини ёмон кўриб қолди. Эрига "Сизни кўрсам кўнглим айнияпти" деган ва ота уйига ўз хохиши билан бошқоронғу сабаб кетиб қолди. Келин эса токсикоз даврида оғзидан алламбало гаплар билан эрига: Эркакмисиз битта талоқ беролмасейз қанақа эркаксиз деб эрини жахлини чиқариб талоғини сўрайди. Ва охир оқибат эркаклик нафсониятига тегиш гаплар жонидан ўтиб кетиб "Талоғимни беринг" деган телефон орқали смсга укам қайта жавоб билан 3 талоқсан бўлдими, кўнглинг жойига тушдими деб смс ёзган. Фарзанд туғилиши билан вақт ўтди. Қарийб 4 ой. Келинимиз тавба қилдим жахл устида эримни нафсониятига тегиб ўзимга талоқ сўраб олдим. Мен тавба қилдим. Мени олиб келинглар деяпти. Мен эса ака сифатида хато қилиб қўймайлик тағин деб, саволлар қидириш бўлимидан талоқ хақида ўқидим ва онамга смс орқали бўлса хам талоқ тушган дедим. Онам эса келинни олиб келинглар деяпти. Биз энди нима қилайлик?
– Ва алайкум ассалом! Агар “3 талоқсан” деб ёзган бўлса 3 талоқ тушган. Уларни бирга яшашларига шаръан йўл йўқ. Валлоҳу аълам!