Ассалому алайкум! Мен четелда мусофирчиликдаман. 3 киши бўлиб ишлаймиз. Кеча нон тугаб қолгани учун магазинга чиққан эдим. Магазинга борганимдан кейин, бир шеригим, менга телефон қилди ва хамр(нос) обкел деб илтимос қилди. Мен хоп қараб кўраман дедим. Магазинчидан хамр бор ёки йўқлигини сўраганим хам йўқ. Нон хақини тўладим ва магазиндан чиқиб уйга келдим. Уйга келганимдан кейин, шеригим, хамр обкелдингми деб сўради, мен эса "бир магазинга кирдим тугаб қолди деб айти, кейин бошқа магазинга кирдим у ерда сотилмас экан" деб ёлғон гапирдим(мақсадим қўлим билан обкелиб бермаслик эди). Ушбу шеригимнинг диндан умуман хабари йўқ. Агар мен унга хамр обкесам гунохкор бўлиб қоламан деб айтсам, динни менсимаслиги ва ўртамизда низо пайдо бўлиб қолиши мумкин эди, шунинг учун ёлғон гапирдим. Мен бу ерда ёлғон гапириб хато қилиб қўймадимми?
– Ва алайкум ассалом! Хато қилгансиз. Динни масхара қилиши хавфи бўлса, сабабини айтмай рад қилишингиз лозим эди. Валлоҳу аълам!