Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амал қилинмайдиган хадис ёки оятлар борми?

18:33 / 28.07.2017 | Javlonbek | 7598

Ассалому алайкум! Бир жумада имом маруза қилаётиб амал қилинмайдиган (адашмасам оят ёки ҳадис ёки хар иккиласи айтиб) бор буларни яхшилаб билиб олишимиз керак деб айтди. Буни қандай тушуниш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исломнинг аввалида ўша даврда мусулмонлар қилаётган ишларини қўллаб-қувватлаб оятлар нозил бўлган. Кейинчалик у амаллар бекор қилиниб, уларни бекор қилинганлиги  ҳақида оятлар нозил бўлган. Бунга ёрқин мисол хамрни ҳаром қилинишидаги оятдир. Бу каби оят ва ҳадислар жуда кўпдир. Буни фан тилида носих ва мансух оят ҳадислар дейилади. Бу учун алоҳида китоблар ёзилгандир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat